2020 йил 28 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 878 (+102) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 86 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди. Эътиборли жиҳати, бугун: Тошкент шаҳрида 303 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Наманган вилоятида 54 нафар, Бухоро вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 52 466 (+501) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 2 951 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. |
29.09.2020 00:07
28- сентябрь. Юртимизда 501 нафар бемор коронавирусдан соғайди






