Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 10.05.2018 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ф.Эшбоевдан ундирувчи Б.Маллаева фойдасига жами 33 млн. 703 минг 741 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Юнусобод туман бўлими иш юритувига киритилган.
Туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Ахмедов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздордан фуқарога 33 млн. 703 минг 741 сўм пул маблағлари накд пул кўринишида ундириб берилди.
Ундирувчи фуқарога қарздорлик пул маблағлари нақд пул кўринишида ундирилганидан мамнунлиги сабаб МИБ туман бўлими бошлиғи номига ташаккурнома такдим этган. Ижро иши Конуннинг 41-моддасига асосан иши юритуви тамомланган.






