Ушбу саволга АОКАда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков жавоб берди.
— 2020 йил 30 майда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россияда Covid-19 ни даволаш учун биринчи дори воситасини рўйхатдан ўтказди. Препарат Авифавир деб номланган бўлиб, ушбу препарат Covid-19 вируси кўпайиш механизмини бузиши, тўғридан-тўғри вирусга таъсир қилиши билан ажралиб туриши клиник тадқиқотлар пайтида исботланган ва Covid-19 га чалинган беморларни даволашда юқори самарадорликни кўрсатганлиги учун Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилган. Ҳақиқатдан ҳам сотувда ушбу препарат йўқ. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Хитой ва Ҳиндистонда ишлаб чиқилган Авифавир препаратини “Меҳр-шафқат” жамғармаси хмсобидан харид қилган ва беморларни даволаш учун ишлатилмоқда.






