АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги 5 та автобус йўналишларидаги ҳаракат таркибига ўзгартириш киритилди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг хабар беришича, пойтахтдаги автобус йўналишларидаги йўловчила...

'Тошкентдаги 5 та автобус йўналишларидаги ҳаракат таркибига ўзгартириш киритилди'ning rasmi

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг хабар беришича, пойтахтдаги автобус йўналишларидаги йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ҳамда йўловчиларнинг мурожаат ва таклифларини инобатга олган ҳолда, жамият таркибидаги корхоналарга бириктирилган 5 та автобус йўналишларидаги ҳаракат таркиби русумини ўзгартириш режалаштирилмоқда. 

Жумладан:

  • 9т-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Тошкент вокзали” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг кўпайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги ўрта ҳажмли SAZ LE-60 русумли автобусларни катта ҳажмли Mercedes Benz автобусларига ўзгартириш;


 

  • 77-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Маҳаллий аэропорт-3” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг камайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги катта ҳажмли Mercedes Benz русумли автобусларни ўрта ҳажмли SAZ LE-60 автобусларига ўзгартириш;
  • 41-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Чилонзор буюм бозори” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг камайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги катта ҳажмли Mercedes Benz русумли автобусларни ўрта ҳажмли SAZ LE-60 ва ISUZU автобусларига ўзгартириш;
  • 121-сонли “Юнусобод 9-даҳаси – Чинни бозори” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг кўпайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги ўрта ҳажмли ISUZU русумли автобусларни катта ҳажмли Mercedes Benz автобусларига ўзгартириш;
  • 87-сонли “Чинни бозори – Қора қамиш 2/4-мавзеси” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг камайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги катта ҳажмли Mercedes Benz русумли автобусларни ўрта ҳажмли ISUZU автобусларига ўзгартириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 1 та 120-сонли “Келес – Чорсу метроси” автобус йўналишида хизмат кўрсатиш “8-автобус саройи” МЧЖдан “18-автобус саройи” МЧЖга ўтказилади. Ушбу  йўналишда 6 та ISUZU русумли автобуслар тасарруф этилади. Ўзгариш натижасида 120-сонли йўналиш фаолиятини бир маромда ташкил этиш имконияти юзага келади. 

    Бошқа янгиликлар