26 сентябрь куни соат 22.55 да Учтепа туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида жиноят қидирув ходимлари аниқлашларича, 52 ёшли Абдуғани Х. 600.000 сўм эвазига спа салонда хилват учун жой ажратиб берган. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131 моддаси 2 қисми («Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.






