1

Тошкентда 4 қаватдан йиқилиб тушган 48 ёшли аёл маст бўлган

ЖАМИЯТ 01.10.2020, 14:32
Тошкентда 4 қаватдан йиқилиб тушган 48 ёшли аёл маст бўлган

Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти маълум қилишича, пойтахнинг Чилонзор туманида фуқаро кўп қаватли бинонинг 4-қаватидан йиқилиб тушган.

Бу ҳақда ИИО ФМБга хабар беришган. Унда айтилишича “Боғзор” маҳалласида яшовчи 48 ёшли В.М. эҳтиётсизлиги сабабли тўртинчи қават деразасидан йиқилган. Уни тез орада яқин ўртадаги шифохонага олиб бориб жойлаштиришган. Масъулларнинг тезкорлик билан қилган ҳаракатлари натижасида аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

ИИББ ходимлари аёлдан хабар олиб, унинг аҳволини билишга, ҳодиса сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.

Олиб борилган суҳбат давомида аёл ҳақиқатдан ҳам дерезани артиш вақтида эҳтиётсизлик сабаб йиқилгани, аммо уйни тозалаш олдидан оила аъзолари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилгани маълум бўлди.

Маст ҳолатда бўлгани сабабли мувозанатни йўқотган В.М. ҳеч кимга эътирози йўқлигини билдирди. 
Шу билан бирга В.М. яқинда биометрик паспорти, хорижга чиқиш паспорти ва бошқа ҳужжатлари бўлган пакетни йўқотганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича йиқилгандан сўнги ҳолати сабабли ушбу фуқарога йўқолган ҳужжатларини тиклаш анча қийин бўлган. Чилонзор МваФРБ ходимлари унга ушбу масалада ҳам ёрдам беришган.  Аёлни бўлимга олиб бориб, биометрик маълумотларини олгандан сўнг яна қайтариб уйига етказиб қўйишган.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларни ичкилик ичмаслик ва маст ҳолда қалтис ҳаракатлар қилмасликка чақирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1