АсосийЖАМИЯТ

Фарғона вилояти ҳокими Сўхга қилган ташрифи чоғида икки ёшнинг никоҳ тўйида иштирок этди (фото)

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманига ташриф буюриб, туманда амалга оширила...

'Фарғона вилояти ҳокими Сўхга қилган ташрифи чоғида икки ёшнинг никоҳ тўйида иштирок этди (фото)'ning rasmi

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманига ташриф буюриб, туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди, дея хабар бермоқда Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Дастлаб, чегара ҳудудда жойлашган Сўх чашмасига бориб, ҳудуддаги вазият, аҳолининг яшаш тарзи билан танишган вилоят раҳбари маҳаллий аҳоли билан учрашиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглади. - Бизнинг асосий мақсадимиз, халқимизни рози қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш,- деди вилоят раҳбари. 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        Чашма булоғи муқаддас жой. Келин куёвлар тўйдан олдин булоқ бошига келиб, ўз тилакларини айтишади. Бусўхликларнинг азалий одати. Вилоят раҳбари бу манзилга ташриф буюрган пайт янги келин куёвлар ҳам келишди. Вилоят ҳокими келин-куёвлар билан сўҳбатлашиб, уларни табриклади ва туёна сифатида телевизор совға қилди.  Хонадонларга кириб, оддий одамлар билан учрашди. Уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутди ва зудлик билан бартараф этиш мақсадида мутасаддийларга топшириқ берди. 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

      Сўнгра туманда жадал суратлар билан амалга оширилаётган қурилиш ишларини ҳам кўздан кечирди. Айни дамда Сўх туманида еттита беш қаватли замонавий ўй, 260 ўринли замонавий мактаб, маҳалла фуқаролар йиғини бинолари қурилмоқда. Тумандаги биринчи сектор ҳудуди яшовчи аҳолининг эҳтиёжини инобатга олиб, бу ҳудудда иккита замонавий беш қаватли ўй қурилиши дастурга киритилган бўлиб, бугун вилоят раҳбарининг иштирокида мазкур иншоотнинг илк тамал тоши қўйилди. 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        Тумандаги Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида “Сўх намунаси” тикув фабрикаси фаъолият олиб боради. Мазкур фабрикада ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотларини кўздан кечирган вилоят ҳокими фабрика раҳбарига фаъолиятни кенгайтириб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва чет давлатларга экспорт қилиш масаласини айтди. - Бунинг учун вилоят ҳокимлиги томонидан қандай ёрдам керак бўлса биз тайёрмиз,- деди вилоят раҳбари.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        Яна бир муҳим жиҳат! Мазкур маҳаллада давлат хусусий шерикчилик асосида маҳаллий тадбиркор томонидан маҳалла фуқаролар биноси замонавий тарзда бунёд этилмоқда. Вилоят ҳокими тадбиркорларни жалб этиб, бошқа маҳаллаларнинг биносини давлат хусусий шерикчилик асосида бунёд этилиш бўйича мутасаддийларга топшириқ берди. 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        Барчамизга маълумки, туманнинг Қайроқ массивида бир ярим минг гектар қишлоқ хўжалигида фодйланилмайдиган ер мавжуд. Ўзлаштириш учун албатта сув керак. Президентимиз қарори билан бугун мазкур ҳудудга Сўх дарёсидан сув тортиб чиқариш мақсадида Қайроқ насос станцияси қурилмоқда. Бунинг учун давлат бюджети ҳисобидан яқин тўқсон икки миллиард сўм маблағ ажратилган. Айни дамда қурилиш ва монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жараённи кўздан кечирган вилоят раҳбари бу ерда ишлаётган мутахассислар билан суҳбатлашди, насос станциясиниг лойиҳаси билан танишди. 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        Сўх туманидаги иккинчи сектор ҳудудида кичик саноат зонаси яратилмоқда. Ва бу ҳудудда дастур доирасида эллик еттита лойиҳа сухлик тадбиркорлар томонидан амалга татбиқ этилмоқда. Вилоят ҳокими яратилаётган кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар штабига келиб, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашди. Сўх туманини ҳар томонлама ривожлантириш учун қўшимча лойиҳаларни амалга татбиқ этиш, одамларни татбиркорликга жалб этиб, бу ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда дам олиш масканларини йўлга қўйиш лозим деди вилоят ҳокими. 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        Авваллари Сўх туманида тадбиркорлик билан шуғулланиш ва мазкур соҳани ривожлантириш жуда қийин масала эди. Аммо бугун давлат раҳбари томонидан биргина сўхлик тадбиркорлар учун жуда кўп имконият ва имтиёзлар берилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

    - Энди бор кучимизни туманда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратамиз,- деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. Сухлик тадбиркорлар эса, яратиб берилган имкониятлардан фойдаланиб, Сўх туманида мазкур соҳани ривожлантиришга, янги иш ўринлари яратиб, туманда ишсизлик масаласини бартараф этишга ваъда бердилар. Шу билан вилоят раҳбарининг Сўх туманига ташрифи якунига етди.

 

    Бошқа янгиликлар