АсосийSalomatlik

Коронавирусли бемор бўлган оилада чақалоқларни қандай ҳимоялаш мумкин?

'Коронавирусли бемор бўлган оилада чақалоқларни қандай ҳимоялаш мумкин?'ning rasmi

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

Савол: Қайнонам короновирус билан касалланиб уйда даволаняпти. Ҳаммамиз уйда ниқоб тақиб юрибмиз, лекин менинг чақалоғим бор. Чақалоқларга ниқоб тақиш имконияти йўқку, уни касалликдан қандай ҳимоялашим мумкин?

➖ Ҳа, бу тўғри, илк ёшдаги болалар ва гўдакларга ниқобларни тақиб бўлмайди. Агарда оилада кимдир короновирус билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган бўлса, шу билан бирга унда ПЗР тести мусбат кўрсаткичга эга бўлса, албатта, катталар ниқобларни тақиб юришлари зарур ҳамда максимал равишда онани ҳам, болани ҳам бу бемордан ажратиш, алоҳидалаш керак, яъни бошқа хонага ёки бошқа уйга ўтказиш керак.

Агар она болани кўкрак сути билан боқаётган бўлса, қўлларни 20 сониядан кўп совун билан ишқалаб ювиш, хонадаги жисм, предмет ва буюмларни хлорли эритмалар билан дезинфекциялаб туриш, ниқоб тақиш каби шахсий гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилган тарзда давом эттириши мумкин.

    Бошқа янгиликлар