АсосийJamiyat

Юридик техникумларга қабул тест синовлари вақти маълум қилинди

'Юридик техникумларга қабул тест синовлари вақти маълум қилинди'ning rasmi

 2020-2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари 2020 йил 5-6 октябрь куни бўлиб ўтади.

 Тест синовлари юридик техникумлар жойлашган ҳудудларда ўтказилади.

Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 09:00 дан 12:00 га қадар, 2-смена соат 14:00 дан 17:00 га қадар) ташкил этилади.

 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани шахсий кабинетлари (texnikum.dtm.uz) дан олишлари мумкин.

 Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан кечикмасдан паспорти ва рухсатномаси билан келишлари сўралади.

 

Бошқа янгиликлар