Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази пульмонология бўлими врачи, олий тоифали шифокор Қодир Ширинов вафот этди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоалари унинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиладилар.
Охиратлари обод бўлсин!






