АсосийJamiyat

ДТМ имтиёз қўлланмаган ҳарбий тавсияномалилар бўйича яна бир бор расмий баёнот берди

'ДТМ имтиёз қўлланмаган ҳарбий тавсияномалилар бўйича яна бир бор расмий баёнот берди'ning rasmi

Ҳарбий тавсиянома тасдиқланмаслигига сабаб «ноль» эмас

Дастлаб нима учун базага «ноль» сақланмаслигига тўхталсак, дастурлашда маълумотлар турига қараб базага сақланади. Бутун сондан иборат маълумотлар одатда «инт» типида сақланади (бунда дастлабки «ноль» сақланмайди).

Бу мазкур типдаги ячейкага фақат бутун сон ёзиш мумкинлигини англатади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар хил символлар ёки ҳарфлар ёзиш мумкин эмас, бундай типдаги маълумотларни база қабул қилмайди. Бу хатоликларни олдини олишга имкон беради.

Энди ҳарбий тавсиянома масаласига тўхталсак, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентларнинг тавсиянома рақами 6 хоналик рақам бўлиб, деярли барчаси «ноль» рақами билан бошланган. Бу фақат тавсияномаси тасдиқланмаган абитуриентларга тааллуқли эмас. Мана шу тоифадаги тавсияномага эга барча абитуриентларда шундай.

Агар, «Xushnudbek.uz» телеграм каналида эълон қилинган маълумот тўғри бўлганида, ҳеч қайси абитуриентнинг ҳарбий тавсияномаси тасдиқланмаган бўлар эди.

Бундан ташқари, тавсияномага эга абитуриентларни текшириб, тасдиқлаш учун масъул ваколатли орган (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорининг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган)га юборилганда фақат тавсиянома рақами юборилмайди.

Бунда абитуриентнинг паспорт маълумотлари (шахсий идентификация рақами, паспорт церийаси ва рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси) ва тавсиянома билан боғлиқ маълумотлар юборилади. Масъул ваколатли органлар томонидан маълумотлар тўғрилиги фақат тавсиянома рақами билан эмас, абитуриентнинг паспорт маълумотлари асосида текширилади.

Шунингдек, имтиёзга эга абитуриентлар маълумотларини текшириш ва тасдиқлаш 2020 йилда жорий этилмаган бўлиб, олдинги йилларда ҳам худди шундай тартибда текширилган.

Хулоса қилиб айтганда, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланмаслигига сабаб, ДТМ базасида «ноль» тушиб қолиши ёки тавсиянома рақами «ноль» билан бошланиши эмас.

Эслатиб ўтамиз, имтиёзга эга абитуриентлар маълумотлари Давлат тест маркази томонидан масъул ваколатли органга юборилади ҳамда маълумотларнинг тўғри эканлиги масъул ваколатли органлар томонидан текширилиб, тасдиқланади.

Тавсияномаси тасдиқланмаган абитуриентларга нисбатан имтиёз қўлланилмайди.

Бошқа янгиликлар