1

МИБ Наманганда ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига ойдинлик киритди

ЖАМИЯТ 03.10.2020, 20:29
МИБ Наманганда ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига ойдинлик киритди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли марҳума Гуландом Дадабоева ижро ҳааркатлари даврида ўз жонига қасд қилиб,  устига бензин ёқилғиси билан ёқиши натижасида вафот этган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бугун, 3 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижо бюросининг Наманган вилоят бошқармасида ушбу ҳолат бўйича брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Даракчи"га МИБ Ахборот хизмати маълум қилди. 

Аввалроқ уйдан чиқиши лозим бўлган марҳуманинг онаси Муҳаббат Дедебоеванинг фойдасига қарздор Ф.Насриддиновадан 13 000 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижроси ҳозирда таъминланамаётганлиги айтилганди. 

МИБ Наманган вилояти ва шаҳар бўлими масъуллари брифингда изоҳ беришича, ҳақиқатдан ҳам жиноят ишлари бўйича  Наманган шаҳар судининг 2020 йил 9 июндаги ижро хужжатига асосан Ф.Насриддиновадан ундирувчи М.Дедабаева фойдасига 13.000 АҚШ долларига тенг бўлган қийматда 131 991 470 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27 июнда келиб тушган.  

Қарздор Ф.Насриддинованинг эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли молия, кредит ва рўйхатдан ўтказувчи ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра, қарздорнинг номида ҳеч қандай мол-мулклар аниқланмаган.

Ҳозирда қарздор Ф.Насриддинова Наманган вилояти Олий ва ўрта-махсус таълим бошқармасига қарашли Наманган шаҳар “Гулбоғ” МФЙ ҳудудида жойлашган Наманган шаҳар 1-сонли Педагогика коллежининг ётоқхонасида бир хонасида (қўшимча хонаси йўқ), олти нафар фарзандлари биргаликда яшаётганлиги ҳамда яшаш эҳтиёжидан ортиқча бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланган.

Давлат ижрочиси томонидан белгиланган моддий зарар суммаларини тўлаши талаб этилиши бўйича оғзаки ва расман 18 августда огохлантирилиб, 28 августда ҳамда 12 сентябрда ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинган.

Бундан ташқари, 22 сентябрь куни қарздорнинг яшаш шароити яна ўрганилганда, ушбу ётқохонадаги фуқаро ва масъул ходимлар Ф.Насриддинова 2020 йилнинг феврал ойидан бери яшаётганлиги, турмуш ўртоғи йўқ бўлсада  олти нафар фарзандни ўзи боқувчиси эканлигини, шароити оғирлиги сабабли, Ф.Насриддинова яшаётган хона эса М.Акрамованинг ўғли А.Валижановга тегишли эканлигини, Ф.Насриддинованинг бошқа борадиган жойи йўқлиги учун М.Акрамова унга вақтинча яшаш учун рухсат берилганлиги маълум бўлган.

Давлат ижрочисининг қонунчиликда йўл қўйиладиган барча ҳаракатлари натижасиз бўлганлиги сабабли ижро хужжати ижросини таъминлаш имкони бўлмаган. Шунга қарамасдан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1