1

"Мендирман Жалолиддин” сериалида Чингизхон образини қайси актёр ижро этгани маълум бўлди

МАДАНИЯТ 04.10.2020, 11:50
"Мендирман Жалолиддин” сериалида Чингизхон образини қайси актёр ижро этгани маълум бўлди

Шижоати билан дунёга танилган саркарда, Чингизхондек ёвга мардонавор қарши чиққан Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланган “Мендирман Жалолиддин” сериалида Чингизхон образини  ўзбек актёри Жавоҳир Зокиров ижро этмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. 

Шунингдек, Гуленай Калкан, Саида Раметова, Тоҳир Саидов, Раъно Шодиева, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова, Жаҳонгир Абдумаликов, Акмал Мирзо, Алишер Узоқов, Акбархўжа Расуловларни асосий ролларда кўриш мумкин, дейилади маълумотда.

Маълум қилаимиздек, кеча “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан  Маданият вазири Озодбек Назарбеков қуйидаги фикрларни билдирди:

“Агар биз тарихимизга меҳр қўйсак, бугунги уйғониш даврини амалга ошира оламиз”  “Мендирман ўшал” қўшиғи билан қалбимдан чуқур ўрин олган Жалолиддин Мангубердини юракдан севиб қолганим рост. Сериал давомида шу қўшиқ мусиқаси янграб туради. Уни эшитганимда вужудимда бениҳоя жўшқинлик, чексиз ҳаяжонни туяман. Боиси “Мендирман Жалолиддин” кинофильми ўзбек халқини дунёга танитадиган  юқори савияда яратилган  кенг қамровли илк тарихий асар сифатида эътироф этилишига шубҳа йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1