Бир неча дақиқа аввал Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да якунига етган UFC Fight Island 4 турнири ташкилотчилари бугунги оқшомнинг энг яхши жангчиларини эълон қилишди.
Нидерландиялик 36 ёшли Жермейн де Рандами кечанинг энг яхши жангчиси деб топилди. Рандами хоним америкалик 31 ёшли Жуллианна Пеньяни нокаутга учратди.
Бугунги ёрқин ғалаба Де Рандамига кафолатланган гонорардан ташқари яна қўшимча 50 минг доллар бонусни ҳам тақдим этди. Жермейндан ташқари Кайлер Филлипс, Душко Тодорович ва Луижи Вендрамини ҳам 50 минг долларлик бонусга лойиқ кўрилишди.







