1

Ўзбекистонлик йигит Россияда қуролланган ўғрилар билан курашиб, кассадаги пулларни сақлаб қолди (видео)

ЖАМИЯТ 05.10.2020, 13:30
Ўзбекистонлик йигит Россияда қуролланган ўғрилар билан курашиб, кассадаги пулларни сақлаб қолди (видео)

Россиянинг Иркутск шаҳридаги супермаркетда ишлайдиган ўзбекистонлик 21 ёшли Салоҳиддин Маматқулов ўғрилардан дўкон кассасидаги пулларни сақлаб қолди. Бу ҳақдаги видеолавҳани Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби ўз каналида улашди.

Маълум бўлишича, Салоҳиддин супермаркетда ёрдамчи ишчи бўлиб ишлайди. Тунги навбатчиликда омбордан маҳсулотларни олиб, пештахталарга жойлаган. Тонгги соат 4:00 ларда ҳисобчи қиз 5 дақиқа унинг ўрнига кассага қараб туришини сўраган. Кейин супермаркетга юзига ниқоб кийган ва қўлида пичоқ тутган икки киши кириб, унга ҳужум қилган.

Салоҳиддин сотувга қўйилган кофе пакетлари ва сақич пачкаларини ўғриларга қарата отиб, уларни ҳайдаган. Ўғрилар кассадан пул ололмай, қочиб кетишган.

Супермаркет эгаси бу қаҳрамонлиги учун Салоҳиддинга 10 минг рубль пул мукофоти ва қўшимча дам олиш кунлари берган, дейилади хабарда.  Видео:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1