1

Короновирусни даволашда имбирни дорилар ўрнида қабул қилса бўладими?

САЛОМАТЛИК 05.10.2020, 16:20
Короновирусни даволашда имбирни дорилар ўрнида қабул қилса бўладими?

 АОКАда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳоли томонидан берилган ушбу саволга қуйидагича жавоб берди: 

-- Имбирь - занжабил илмий тиббиётда кенг ишлатилади. Занжабилнинг жуда кўп фойдали хусусиятлари бўлганлиги сабабли нафақат маза бериш, балки даволовчи озиқа сифатида ҳам ишлатилади.  

Занжабил илдизи таркибида кўплаб: С, В1, В2 гуруҳ витаминлар, минерал моддалар:  алюминий, калий, кальций, темир, марганец, фосфор, каприл, никотин ва линол кислоталари мавжуд.  Унинг таъсир қилувчи моддалари шогаол ва гингерол ҳисобланади.  

Бу моддалар антиоксидант, яллиғланишга қарши, ўсмаларга қарши, антимутаген ва бошқа хусусиятларга эга.

Экспериментал изланишлар занжабил илдизининг спиртли экстракти пневмония ва бошқа юқори нафас аъзоларининг яллиғланиш касалликларида фойда беришини кўрсатган. Лекин уни ҳам меъёрида истеъмол қилиш зарур, чунки у болаларда, ҳомиладорларда аллергияни келтириб чиқариши мумкин.  

️Занжабил короновирус инфекциясида асосий дори воситалар билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, лекин бир ўзи монотерапия сифатида  ёрдам бермайди, деди мутахассис.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1