АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда 9-синф ўқувчиси икки қизни машинада сайр қилдирди ва ЙТҲга учради (видео)

Жиззахда она ўзининг  9-синфда ўқийдиган ўғлига машинаси калитини берган. Фарзанд эса...

'Жиззахда 9-синф ўқувчиси икки қизни машинада сайр қилдирди ва ЙТҲга учради (видео)'ning rasmi

Жиззахда она ўзининг  9-синфда ўқийдиган ўғлига машинаси калитини берган. Фарзанд эса синфдош қизларини машинага миндириб "катайса" қилдирмоқчи бўлган. Табиийки, йигитча ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ва бошқарув давомида рулни бошқаролмади.

 Гувоҳларнинг ҳикоя қилиб беришича ёш йигитча 1 км. чақирим давомида машинани ўнгдан чапга ва аксинча бошқариб келиб бошқа автомабилларга ҳам халақит берган. Оқибатда ўзи битон тўсиққа урилган ҳолда ЙТҲ содир этган. 

Воқеа жойига етиб келган ота барчани олдида ўғлини урди. Аммо малум бўлишича, шўх ўғил аввалари ҳам машина бошқариб келган.

Эслатиб утамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида 5-синф ўқувчиси мактабга ўзи машинани бошқарган ҳолда келгани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар