Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Инновация, технология ва стратегия маркази" халқаро Coursera онлайн малака ошириш курсларида фаол иштирок этиб келаётган инглиз тили, информатика фани ўқитувчилари ва юқори синф (7-11) ўқувчилари орасида танлов эълон қилган эди. Танловнинг 1-босқичида республика бўйича 352 иштирокчи фаол қатнашишди. Улар орасидан танлов шартларини тўлиқ ва ҳаққоний бажарган, яхши натижага эришган ва энг юқори кўрсаткични эгаллаган 15 нафари ғолиб:
- 3 нафар информатика;
- 8 нафар инглиз тили ўқитувчиси;
- 4 нафар мактаб ўқувчисига 5-октябр санасида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигида тақдирланишди.







"Бундай танловлар Халқ таълими вазирлиги томонидан доимий равишда ташкил этилади ва энг фаол ўқитувчи ва мактаб ўқувчилари тақдирланиб борилади" дейди вазир ўринбосари.
Маълумот ўрнида, Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси билан биринчи босқичга қўшимча ўрин сифатида яна 15 нафар ғолиб саралаб олинди. Тез кунларда янги ғолиблар замонавий ноутбук билан тақдирланади.






