Ижтимоий тармоқларда машина ойнасидан танасининг бел қисмигача чиқариб олиб тўй базмини нишонлаётган йигитларнинг видеоси кенг тарқалди.
Бир гуруҳ йигитлар машинадан танасини чиқариб олиши билан бирга, уловни бетартиб ҳайдаётганига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин:
Маълум бўлишича, видеодаги фуқаролар Паст Дарғомда истиқомад қилишади. "Укамдек бўлиб қолишган йигитлардан бири "ЗАГС"га таклиф қилган эди. Шунинг учун машинани шу кўринишда безадик. Кейин ҳурсандчиликда ўзим билмай қоидабузарга айландим. Қилган ишимдан пушаймонман" деб вазиятни изоҳлади қоидабузар ҳайдовчи.
Ҳозирда машина жарима майдончасида. Ҳайдовчига эса тегишли тартибда маъмурий баёнома тузилди.






