АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод Зуфаров вафот этди

'Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод Зуфаров вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиёцҳунос олим, уста созгар, xаттот, филология фанлари номзоди Тўхтамурод ота Зуфаров 6 октябрь куни 84 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Маҳалла» телеканали хабар берди.

Тўхтамурод Зуфаров 1936 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. «У серқирра фаолияти давомида адабиётшунослик, хаттотлик ва мусиқа маданиятига оид бой мерос қолдирди», — дейилади телеканал хабарида.

Телеканал хабарида Тўхтамурод Зуфаровнинг вафоти сабаби маълум қилинмаган.

 

Бошқа янгиликлар