Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Шерзод Кудбиев Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниевни аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича бош вазир ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор тўғри ва ўз вақтида қабул қилинганини айтди. Бу ҳақда у «Alter Ego» лойиҳасига берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.
Газета.уз лойиҳага таяниб хабар беришича, Давлат солиқ қўмитаси раҳбари бу ҳокимни алмаштириш эмас, балки лавозимини кўтариш ҳисобланади. Шу билан бирга коронавирус пандемияси шароитида озиқ-овқат саноатига алоҳида эътибор қаратиш ҳар қачонгидан муҳим. Бу даврда ҳар бир давлат ўз хавфсизлиги ва иқтисодий инқирознинг олдини олиши учун чегараларни ёпиши ва аҳолини озиқ-овқат билан етарли таъминлаши асосий мақсад бўлиб турибди.
«Шунинг учун бу жуда муҳим соҳа. Фарғона вилоятини олайлик. Фарғона вилояти ва ҳоким ҳақида нима дейишидан қатъи назар, агар статистика бўйича янглишмасам, вилоят ўтган йил ва бу йил у аграр сиёсат соҳасида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт қилиш ва қайта ишлаш ҳажми ва суръатлари бўйича етакчи ҳисобланади. Шунинг учун бу тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган қарор деб ўйлайман. Ва бу ўзгариш эмас, балки кўтарилиш. Келинг, таъкидни тўғри қўяйлик, — деди ДСҚ раиси.
Шерзод Кудбиев сўнгги уч йил ичида журналистлар ва блогерлар турли масалаларни очиқ танқид қила бошлаганликларини таъкидладилар, ҳокимлик лавозимида эса барчани рози қилишнинг иложи йўқлигини айтди.

«Ҳоким бўлиш шунчалик машаққатли ишки, барчани рози қилишнинг иложи йўқ, бу оддий жараён. Агар инсон жуда талабчан бўлса ва қисқа вақт ичида маълум натижаларга эришмоқчи бўлса, бу барча ресурсларни сафарбар қилишни талаб қилади. Хоҳлайсизми йўқми, бу нарса кимгадир, қаердадир ёқмайди. Бу одатий жараён, бу ҳаёт.
Ўйлайманки, Фарғона вилоятининг натижалари ҳақида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш бўйича кўрсаткичлар гапириб турибди», – дейди Кудбиев
Кудбиев бунга Олтиариқ минтақасини мисол қилиб келтирди. У туман вилоят ҳокими раҳбарлигида мева ва сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича Ўзбекистондаги етакчилардан бирига айланганини таъкидлади.
«Ва ушбу омбор асосида қулай даврда савдо амалга оширилади. Ўтган йили 100 миллион доллардан кўпроқ миқдорда мева ва сабзавотлар сотилган эди, бу йил ҳам уларнинг бу кўрсаткич кам бўлмайди. Уч йил олдин биз битта туман мева-сабзавот маҳсулотларини 100 миллион долларга сотишини хаёл қилардик. Унда бутун республика энг кўпи билан 1 миллиард долларлик пахта сотар эди», – дейди Шерзод Кудбиев.






