Бугун Халқ депутатлар Миришкор тумани кенгашининг навбатдан ташқари йиғин бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.
Ушбу йиғилишда Қамаши тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Санаев Шерали Чориевич Миришкор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Қашқадарё.уз расмий канали маълум қилмоқда.
Шерали Санаевга Миришкор тумани бегона эмас, у 2013-2018 йилларда туман прокурори лавозимида ишлаган, дейилади хабарда.






