Польша давлатининг монополияга қарши кураш қўмитаси (UOKiK) — “Газпром”ни ва унинг ҳамкорларини “Шимолий оқим-2” лойиҳасида иштирок этгани учун жаримага тортди. Бу ҳақида муассаса Twitterда хабар қилган. “Газпром” 29 млрд злотых ($7,6 млрд)га жаримага тортилган. Қурилишда иштирок этаётган яна бешта компания – 234 млн. злотых ($61 млн) жаримага тортилган. Улар: Франциянинг Engie, Германиянинг Uniper ва Wintershall, австриянинг OMV, ҳамда Голландия-Британиянинг Shell компанялари бор. Польшалик регулятор компанияларга қонунчиликда белгиланган максимал жарима – компаниянинг йиллик оборотидан 10% миқдорда жарима белгилаган. Асос – улар Польша монополияга қарши қўмита рухсатисиз газ қувурини қуришда иштирок этган.
Ундан ташқари Қўмита компанияларга 30 куни ичида газ қувури қурилиши борасидаги шартномаларни бекор қилиш мажбуриятини юклади. |
07.10.2020 22:35