АсосийJinoyat

“KOREAN AND MIGRATIONS” хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига тайинланган суд ҳукмига қисман ўзгартириш киритилди

'“KOREAN AND MIGRATIONS” хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига тайинланган суд ҳукмига қисман ўзгартириш киритилди'ning rasmi

14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар:  

  • “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори Қ.О. (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган), 
  • “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали директори О.К. (1963 йилда Наманган вилоятида туғилган), 
  •  “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси Х.Т. (1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган), 
  • “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқув ишлари бўлими директори М.А. (1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган), 
  • “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали иш юритувчиси А.Ш. (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган), 
  • “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали ғазначиси О.Ж. (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган), 
  • “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳисобчиси М.О. (1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган), 
  • “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ кадрлар бўлими инспектори Р.Н. (1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган), 
  • “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳамкори К.Н.К. (1968 йилда Корея Республикасида туғилган), 
  • Воситачи Ж.Х. (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган), 
  • “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ агенти И.Д. (1986 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган),
  • Воситачи Ф.К.га (1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жараёни ниҳоясига етган ва суд ҳукми эълон қилингани ҳақида аввал хабар қилгандик.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,

Қ.О. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакиллаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

О.К. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Х.Т. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

М.А. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайнланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

А.Ш. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унгаи узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

М.О. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил 9 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

Р.Н. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

О.Ж. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

К.Н. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Ж.Х. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари билан айбдор деб топилган. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

И.Д. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

Ф.К. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Судланувчилардан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгилангани ҳақида ҳам аввал хабар қилгандик.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан солидар тартибда жабрланувчилар фойдасига жами 19 551 004 674 сўм моддий зарар ундириш, Ўзбекистон Республикаси ИИВ депозит рақамига топширилган жами 7 831 973 502 сўм пул маблағлари ва 573 856 519,6 сўмлик хатланган мол-мулклар етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашга қаратиш белгиланган. 

Дастлабки тергов органи томонидан 2 372 нафар фукароларнинг жами 24,2 млрд. сўм пул маблағлари фирибгарлик йўли билан кўлга киритганлик кўрсатилган бўлиб, жиноят иши қўзғатилгунга қадар 2,95 млрд. сўм жабрланувчиларга қопланган ва суд жараёнида айрим жабрланувчилар даъводан воз кечишган.

Мазкур жиноий иш бўйича судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилган эди.

Ушбу ҳукм устидан айрим судланувчилар, адвокатлар, судланувчининг қонуний вакили, фуқаровий даъвогар ва жабрланувчилар томонидан апелляция тартибида келтирилган шикоятлар, Яккасарой туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протести ҳамда иш бўйича чиқарилган хусусий ажрим устидан адвокатларнинг келтирган хусусий шикоятлари жиноят иши ҳужжатлари билан бирга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияда кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати раҳбари Азиз ОБИДОВ сайтимизга хабар қилди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси А. Жалилов раислигида ҳамда судьялар М. Турғунова ва Д. Ражабовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 7 октябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 2020 йил 14 сентябрдаги Қ.О., О.К., Х.Т., М.А., А.Ш., М.О., Р.Н., О.Ж., К.Н. ва И.Д.га оид ҳукми ўзгартирилди.

Қ.О.нинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Қ.О.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида, ЖИБ Нурафшон шаҳар судининг 2019 йил 14 августдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

О.К.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. О.К.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида, ЖИБ Наманган шаҳар судининг 2016 йил 25 июлдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Х.Т.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Х.Т.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

М.А.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. М.А.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А.Ш.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. А.Ш.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, ЖИБ Уйчи туман судининг 2017 йил 21 июлдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

М.О.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. М.О.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга ЖКнинг 62-моддаси тартибида 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 9 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. М.О.га ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Р.Н.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Р.Н.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

О.Ж.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. О.Ж.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

К.Н.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. К.Н.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

И.Д.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. И.Д.га ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Шунингдек, ҳукмнинг тавсиф қисмидаги жабрланувчи Ж.Э. фойдасига жами 52 888 155 сўмлик эпизод ҳамда қарор қисмидаги ушбу суммани ундириш қисми чиқарилди.

Ҳукмнинг қарор қисмидаги жабрланувчи А.З. фойдасига жами 27 202 730 сўм ундириш қисми бекор қилиниб, судланувчи Қ.О., О.К., Х.Т., М.А., А.Ш., М.О., Р.Н., О.Ж., К.Н. ва И.Д.дан солидар тартибда А.З. фойдасига 2019 йил 25 март куни хусусий бандлик агентлигида рўйхатдан ўтиши учун тўлов қилган 202 730 сўм, 2019 йил 10 апрелдаги 577-сонли шартномага асосан АТБ “Туронбанк”нинг Чилонзор филиалига тўлов қилган 32 400 000 сўм, жами 32 602 730 сўм ундирилиши белгиланди.

ИИВ депозит ҳисоб рақамига топширилган пул маблағлари, ИИВ Ички ишлар ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш марказининг жарима майдонига топширилган автотранспорт воситаси ҳамда хатланган мол-мулклар сотувдан тушган пул маблағлари Қ.О., О.К., Х.Т., М.А., А.Ш., М.О., Р.Н., О.Ж., К.Н. ва И.Д. томонидан етказилган зарарни солидар тартибдаги ундирув қисмига қаратилиб, жабрланувчилар ўртасида пропорционал тартибда тақсимланиши белгиланди.

Ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмларидаги “VEGA BEST” МЧЖ ва “Агрофитоэкспорт” МЧЖ ўртасида тузилган 2019 йил 2 апрелдаги 4-сонли ҳамда“FAYOZ-ХDS” МЧЖ, “BAXMAL FITOIMPEX” МЧЖ ва “ISMAILOV RUSTAM IKRAMOVICH” МЧЖлар ўртасида тузилган 2019 йил 7 апрелдаги 3-сонли олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бекор қилинди.

Манфаатдор тарафларга ушбу шартномалар юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, апелляция шикоятлари ва апелляция протести қисман қаноатлантирилди.

                                                                                                                                           С.АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист

    Бошқа янгиликлар