АсосийJamiyat

“Дори-дармон” россиялик ишлаб чиқарувчилар билан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани харид қилишга шартнома тузди

'“Дори-дармон” россиялик ишлаб чиқарувчилар билан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани харид қилишга шартнома тузди'ning rasmi

Мамлакатимиз Президентининг шу йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида юртимиздаги барча мактабгача таълим,  бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган эди. Уларни эмлаш бўйича ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда ишлар давом этмоқда.

“Дори-дармон” АЖ Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани ҳарид қилиш бўйича шартнома тузди. Ҳозирда “Совигрипп” вакцинасининг 250 минг дозаси ҳудудларга етказиб берилди.  

Бундан ташқари 15 октябрга қадар 40 минг доза, 30 октябрга қадар  250 минг доза, ноябрь ойида эса 500 минг доза “Флю-М” вакцинасини етказиб бериш мўлжалланган.  

    Бошқа янгиликлар