Бугун пойтахтимиздаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмаси асосида чоп этилган бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўзбек тилининг изоҳли луғати – “Сўз сандиқчаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу хақда «Даракчи» газетаси мухбири хабар бермоқда. Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу тақдимотда соҳа мутахассислари, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган она тили ва адабиёт, ўзбек тили ва бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда фан услубчилари иштирок этишди. ОАВ вакиллари хам ушбу тақдимот маросимига таклиф этилди ва “Сўз сандиқчаси” китобининг муаллифи Низомиддин Маҳмудов билан яқиндан танишиб ўзларини қизиқтирган саволга жавоб олишди. Мазкур луғатчада етти юз атрофидаги сўз, сўз маъноларининг содда, ихчам ва лўнда шаклдаги изоҳлари жамланган.Сўз маънолари болалар адабиёти, болалар матбуоти ва халқ оғзаки ижоди намуналаридан олинган мисоллар билан бойитилган. Тўпламда сўзларни танлашда уларнинг болалар нутқидаги фаоллик даражасидан келиб чиқилган. Ўрни билан мазкур сўзларнинг маъносига кўра зиди, маънодошлари ва улар иштирокидаги иборалар ҳам кўрсатилган. - Бу луғатлар барча умумтаълим мактаблари кутубхоналарига етказилади, - дейди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. ![]() Китобнинг тақдимотлари эса, ўзга тилларга ихтисослашган мактабларда ўтказиляпти. |
Бошланғич синф ўқувчилари учун изоҳли луғат чоп этилди
Бугун пойтахтимиздаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон...







