АОКАда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилованинг маълум қилишича, икки касаллик ҳам тумов, кўз ёшланиши, бурун оқиши, акса уриш, тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечади.
Шундай бўлсада, коронавирус ва гриппни бир-биридан ажратувчи бир неча белгилар мавжуд:
Коронавирусда умумий белгилар аксарият ҳолатларда ҳид ва таъм билиш бузилишидан бошланиб, тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилади ва сўнгра 37-37,5 даражада бўлиб туради. Даволаш тўғри олиб борилса, бемор аҳволи касалликни 5-7 кунларида яхшилана боради.
Касаллик оғир кечувида асоратлар қўшилади: йўтал биринчи 3-4 кунда қуруқ, сўнг балғамли бўлади.
Коронавирусда эса 8 кундан бошлаб тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилади, умумий ҳолсизлик кучаяди, қуруқ йўтал зўраяди, нафас етишмовчилиги, яъни ҳансираш ҳам зўрайишни бошлайди. Йўтал балғамсиз ва касалликни кечувига боғлиқ ҳолда 2-3 ҳафтадан 1,5 ойгача кузатилиши мумкин.
Коронавирус касаллигида эса инсон организмининг бир неча аъзолари (нафас аъзолари, ошқозон ичак тизими аъзолари, юрак қон-томир тизими аъзолари, буйрак тизими, эндокрин безлар тизими, марказий ва периферик асаб тизими жароҳатланади, қоннинг ивиш хусусиятлари бузилади. Шунинг учун ҳам коронавирусда организмнинг тўқима ва ҳужайраларининг кислород билан таъминотига юқори эҳтиёж сезилади.