БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Мисрда икки кунда ўн беш нафар маҳкумнинг қатл этилганини танқид остига олди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқарма матбуот котиби Лиз Тросселлнинг фикрича, маҳкумларнинг қатли Мисрда 19 сентябрдан бери давом этаётган норозилик намойишлари қатнашчиларини қўрқитиш учун амалга оширилган бўлиши мумкин. Шунингдек, у айбланувчилар одил судланмаганини таъкидлади.
Мисрда ўтган ҳафта 2013 йилнинг августида Искандария шаҳридаги намойишларда ушланган «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг 15 аъзосига нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. Улар хавфсизлик кучлари вакилларини ўлдиришда айбланган эди. | |
31.10.2021, 16:10
Мисрнинг Хургада курор шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида 40га яқин россиялик сайёҳлар заҳарланди. Бу ҳақда мамлакат туризм палаталари федерациясига таянган ҳолда ТАСС хабар берди. Қайд этилишича, заҳарларганларнинг барчасида...08.10.2021, 19:35
Мамлакатимиз тарихида илк бор пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши резолюцияси лойиҳаси қабул қилинди. Ҳужжатнинг қабул қилинишини БМТнинг ИҲКга аъзо барча 47...22.06.2021, 14:31
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг 2020 йилдаги фаолияти ҳисоботи эълон қилинди. Ҳисоботда Ўзбекистон билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик муносабатлари ижобий баҳоланган. Бу ҳақда...24.03.2021, 16:40
Дунёнинг йигирма мамлакатига шошилинч равишда озиқ-овқат ёрдами зарур, акс ҳолда улар кенг миқёсдаги очарчиликка дуч келади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири БМТнинг Янгиликлар порталига...