1

Трампни коронавирусдан даволаш қанчага тушгани аниқланди

ДУНЁ 08.10.2020, 23:33
Теглар: Дональд Трамп, коронавирус
Трампни коронавирусдан даволаш қанчага тушгани аниқланди

АҚШ президенти Дональд Трампни COVID-19’дан даволаниш нархи 100 минг доллардан ошиши мумкин, деб маълум қилди “РБК”нинг The New York Times бўйича маълумотига таяниб Дарё.

Ушбу суммага Уолтер Рид номидаги миллий ҳарбий тиббиёт марказидаги уч кунлик даволаниш, вертолётда икки марта учиш, кўп сонли коронавирусга тестлар, кислород, стероидлар ва антижисмлар аралашмасини киритиш йўли билан тажрибали даволаш курси киритилди. NYT’нинг ёзишича, харажатларнинг катта қисмини госпиталда бўлиш эмас, унинг ташқарисида кўрсатиладиган хизматлар, масалан, вертолётда парвозлар ва вирусга тест олиш ташкил қилади.

Нашрнинг эслатишича, Трамп қабул қилган «Ремдесивир» препарати билан даволаш курси хусусий суғурта компаниялари томонидан тўланганда 3120 доллар, Medicare va Medicaid каби давлат дастурлари доирасида тўланганда 2340 доллар туради. Шунингдек, FAIR Health ҳисоб-китобларига кўра, 60 дан ошган катта ёшдаги беморнинг касалхонада ётиши ўртача 61 912 долларга тушади. Вертолётда касалхонага олиб келиш тахминан 38 770 долларни ташкил қилади.

Газетанинг аниқлик киритишича, президентни даволаш харажатларини ҳукумат қоплайди. Шу билан бирга, ҳатто тиббий суғуртага эга америкаликлар ҳам COVID-19’дан даволанишда катта харажатларга дуч келади.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1