АсосийJamiyat

Сирдарё вилоятига кирувчи ва чиқувчи юк машиналари ҳайдовчилари огоҳлантирилмоқда

'Сирдарё вилоятига кирувчи ва чиқувчи юк машиналари ҳайдовчилари огоҳлантирилмоқда'ning rasmi

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 90-километри, “Шўрўзак” коллектори устида жойлашган темир-бетон кўприкнинг юк кўтариш қобилияти пасайиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолгани учун Сирдарё вилоятига кирувчи ва чиқувчи юк автотранспорт воситаларининг ушбу кўприк орқали ҳаракати вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

 “Тошкент-Жиззах” йўналиши бўйича вақтинча вилоят ҳудудига кириб келаётган юк ташувчи автотранспорт воситаларининг қатнови халқаро аҳамиятдаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 70-83 километри, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-643 “Сирдарё ш-Малик қ-Бахт ш” автомобиль йўлининг 0-5 километри, 4К-642 “Синдоробод қ-Сафар ота қ-Малик қ-Бахт ш” автомобиль йўлининг 9-17 километри ҳамда М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 94-104 километри орқали, шунингдек, “Жиззах-Тошкент” йўналиши бўйича А-373 “М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 38-56 километри, давлат аҳамиятидаги 4Р-25 “А-373 автойўли-Сайҳун қ-Бахт ш-Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 24-33 километри, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-657а “Сайҳунобод ТЙХПДФКга” автомобиль йўлининг 0-1 километри, 4К-657а “Сирдарё ДФХУга” автомобиль йўлининг 0-10 километри учун давлат аҳамиятидаги 4Р-26 “Сирдарё ш-Деҳқонобод қ-Қиёт қ-Бекобод ш” автомобиль йўлининг 8-18 километри ҳамда 4Р-26а “М-39 автойўлига (871 км) шахобча” автомобиль йўлининг 0-12 километрлари орқали ҳаракат ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар