АсосийJamiyat

Тошкентда хотинига фарзандининг ахлатини едирган эркак: ҳокимлик бу оила аслида қанақа экани ҳақида маълум қилди

'Тошкентда хотинига фарзандининг ахлатини едирган эркак: ҳокимлик бу оила аслида қанақа экани ҳақида маълум қилди'ning rasmi

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда Мирзо-Улуғбек тумани, "Оққўрғон" маҳалласида эр хотинини масхара қилгани, унга тан жароҳати етказганлиги ва ахлатни истеъмол қилишга мажбур қилганлиги тўғрисида маълумотлар эълон қилинди. Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан тезкор хабар тақдим этиб, ушбу эркакка нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди. 

Айни пайтда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги хабарлар ва оила юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

"Ушбу воқеа 2020 йил 1 октябрь куни тунги 23:00да «Оққўрғон» маҳалласи Ў. Султонов кўчаси 49 уй 12 хонадонда содир бўлган. Фуқаро И.Р (1974 йилда туғилган) аёли И.Д (1985 йилда туғилган)га спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда тазйиқ ўтказган.

Бугунга қадар ушбу олада турли низолар бўлиб турган. Бу оила мунтазам «Оққўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини назоратида бўлган. 2015 йилда ҳам ушбу оилада оилавий жанжал оқибатида ажралиш даражасигача етиб борган. Маҳалла ва тегишли ташкилотлар томонидан оилага тушунтириш ишлари олиб борилиб,  вояга етмаган фарзандларининг борлиги инобатга олиниб, яраштирув комиссияси оилани сақлаб қолган.

Пандемия даврида фуқаро Р.И нинг мурожаатига асосан маҳалла томонидан оилавий аҳволи ўрганилиб «Темир дафтар»га киритилган, тегишлича маблағлар берилган.

Ушбу видеода акс этган жараёнлардан сўнг шу кечанинг ўзида 102 га аёл эри 46 ёшли Рустам И. томонидан калтаклангани ва унга нисбатан зўравонлик қилинганлиги тўғрисида хабар қилган. Aёлга етказилган жароҳатларнинг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек аёл ҳимоя ордери билан ҳимояланган. Бугунги кунда аёллар реабилитация марказига ётқизилган. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан аёл мунтазам назоратга олинганлигини маълум қиламиз", - дейилади расмий муносабатда.

 

Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми («Қийнаш») бўйича жиноят иши қўзғатилди. И.Р ҳибсга олинган.

 

 

    Бошқа янгиликлар