АсосийDunyo

Покистон TikTok дастурини тақиқлаб қўйди

'Покистон TikTok дастурини тақиқлаб қўйди'ning rasmi

Покистон машҳур TikTok дастурини “ахлоқсиз ва одобсиз таркибни фильтрлай олмагани” учун тақиқлаб қўйди.

Бу ҳақда Daily Mail мамлакат телекоммуникация регуляторига асосланиб ёзмоқда.

Таъкидланишича, бундай қарор мамлакат аҳолиси шикоятлари асосида қабул қилинган. Илова ишлаб чиқувчилари ўз сиёсатини қайта кўриб чиқишган тақдирда, Покистон тақиқни бекор қилишга тайёр.

Илова вакиллари унинг фойдаланувчилари яшайдиган мамлакатлар қонунлари қоидаларига риоя қилишларини таъкидладилар. Шу билан бирга, улар ушбу муаммони ҳал қилишда Покистон расмийлари билан ишлашни давом эттиришларини қўшимча қилишди.

Июль ойида Покистон TikTok'га сўнгги тақиқловчи огоҳлантиришни эълон қилди. Кейин мамлакат телекоммуникация бошқармаси агар талаблар бажарилмаса, ижтимоий тармоқ абадий тақиқланади, деб айтди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар