1

Жиззахда ўз еридан пахта ўғирлаган фермер қўлга олинди

ЖАМИЯТ 10.10.2020, 19:13
Теглар: ​Жиззах, пахта, Фермер
Жиззахда ўз еридан пахта ўғирлаган фермер қўлга олинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида пахта ўғирлаган фермер ИИБ томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Postda.uz хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, “Қулфисар” сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги раҳбари бошқарувидаги “Жигули” автомашинаси тўхтатиб текширилганида автоулов салони ва юкхонасида 200 килограмм пахта хом ашёси борлиги маълум бўлди.

Қулфисар маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган фермер О.Н. пахтани сотиш учун олиб кетаётганлигини тан олган.

Худди шундай, мазкур тумандаги “Истиқлол” сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги ишчиси, 1973 йилда туғилган Ш.Б. дала майдонига 200 килограмм пахта хом ашёсини яшириб қўйганлиги аниқланди. Ш.Б. пахтани уйига олиб кетиш учун сақлаётганлигини яширмаган. Ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 
  

Шарҳлар

Жиззахда ноқонуний балиқ овлаган шахс ушланди

08.05.2024, 15:46

Жиззахда 34 бош балиқ овлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда...
Жиззахда 25 ёшли аёлни эри уриб, ўлдириб қўйди

06.05.2024, 13:20

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида аёлнинг жасади яшаш хонадонидан топилди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.Маълум қилинишича, аёл ва турмуш ўртоғи ўртасида доимий низолар бўлиб...
Жиззахда ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

29.04.2024, 17:42

Балиқларни ноқонуний овлаганлар табиатга 8 млн. дан ортиқ зарар етказган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш...
Жиззахда 22 ёшли йигит хотини ва ўғлини ўлдириб, ёқиб юборди (видео)

12.11.2022, 00:20

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 22 ёшли йигит аёлини хиёнатда айблаб, уни ва 5 ёшли фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1