АсосийDunyo

Бугун Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда

'Бугун Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Бугун тонгда Тожикистонда навбатдаги президентлик сайловлари бошланди. Президентлик учун 5 нафар номзод кураш олиб бормоқда. Тожикистон қонунчилигига кўра, ғолиб мамлакатни кейинги етти йил ичида бошқаради.

Сайлов жараёнини кузатиш учун 122 нафар халқаро кузатувчи ташриф буюрган. Улар қаторида Ўзбекистондан вакиллар ҳам бор.

Амалдаги президент Эмомали Раҳмон учун навбатдаги сайловлар бешинчисидир. Ўтган даврда мамлакат конституциясига сайловлар бўйича икки марта ўзгартиришлар киритилган.

    Бошқа янгиликлар