Пойтахтда 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Шу муносабат билан 12 октябрь соат 09:00 дан 13 октябрь 09:00 га қадар Яккасарой туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:
- Бобур кўчасидаги 18, 20, 22, 24, 24а, 26, 28, 32, 40, 40б, 40в–сонли кўп қаватли уйларда;
- Шоҳжаҳон кўчасидаги 1, 1а, 1б, 2, 3, 4а, 10, 14, 15, 17, 17а-сонли кўп қаватли уйларда;
- Жамшид Шоший кўчасидаги 2, 4, 6, 8-сонли ётоқхоналарда;
- Жамшид Шоший 2-тор кўчасидаги 3, 4, 5, 8-сонли кўп қаватли уйларда;
- Аския кўчасидаги 3, 2, 20а, 22, 24, 25, 28, 30, 32, 34, 36, 40, 42-сонли кўп қаватли уйлар ва хусусий хонадонларда;
- Ракат кўчасидаги 5, 6, 7, 30, 32-сонли кўп каватли уйларда;
- Белариқ кўчасидаги 4, 8, 10, 28-сонли кўп қаватли уйларда;
- Ўрикзор кучасидаги 1, 3, 9, 10, 49, 140, 142, 149, 151, 153, 157, 159- сонли кўп қаватли уйларда;
- Носир Умрзоқов, М.Турсунов, Ат-Термизий, Ҳамза Умаров, Абдулла Авлоний кўчаларидаги хусусий хонадонларда;
- Жамшид Шоший ва Ўрикзор кўчалари ва тор кўчаларида.
Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилиши айтилмоқда.
Маълумот учун “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ қуйидаги телефонлар билан боғланишингиз мумкин: (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08, 1054.






