Шу йил 1 ноябрдан шаҳар автобуси учун жорий қилинган жетонлар амалиётдан тўхтатилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" хабар бермоқда.
Шунингдек 2020 йил 1 ноябрдан метрополитен жетонларидан фойдаланиш ҳам тўхтатилади.
Шу кундан эътиборан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти: автобус ва метрода ҳаракатланиш учун йўл ҳақи ягона транспорт карталари орқали амала оширила бошлайди.
Бу тарзда тўловни амалга ошириш жуда қулай ва осон, дея таъкидламоқда "Тошшаҳартрансхизмат" ташкилоти.






