1

Коррупция иллати ҳақидаги "Дино ва Завр" мультсериали яратилмоқда

МАДАНИЯТ 13.10.2020, 12:41
Коррупция иллати ҳақидаги "Дино ва Завр" мультсериали яратилмоқда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Futurist MG"  студияси томонидан "Дино ва Завр" номли анимацион сериал устида иш бошланди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу мультфильмда «коррупция» бош мавзу қилиб олинган бўлиб, воқеалар ривожи кекса бобонинг тилидан ҳикоя қилинади. Асосий қаҳрамонлар эса динозаврлар оиласига мансуб Дино ва Завр исмли персонажлар. Қаҳрамонлардан бири Дино анимацион сериал давомида порахўр ролида гавдаланади. "Дино ва Завр" мультсериалининг ҳар бир қисми кичик томошабин учун ибрат бўла оладиган якун билан тугалланади.

Мультсериал 10 қисмдан иборат бўлиб, 3-10 ёшли болалар аудиториясига мўлжалланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1