1

"Раҳбарнинг оиласида шундай муҳит бўлиб турса..." Олмалиқ ҳокими ўғли билан боғлиқ воқеалар ортидан ишдан олинди

ЖАМИЯТ 13.10.2020, 17:09
"Раҳбарнинг оиласида шундай муҳит бўлиб турса..." Олмалиқ ҳокими ўғли билан боғлиқ воқеалар ортидан ишдан олинди

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди.

Тошкент вилоят ҳокими Рустам Холматов Олмалиқ шаҳар ҳокимини ишдан олди.

"Хабарингиз бор, яқинда Олмалиқ шаҳри ҳокими билан боғлиқ ҳолат интернетда тарқалди. Замон тезкор. Ҳар қандай воқелик тез тарқалаяпти. Агар у ёмон, нохуш бўлса, эшитиб ич-ичингдан эзиласан киши...

Яхши биласизларки, юртимизда камбағалликка қарши кураш бошланди. Юртбошимиз БМТ бош минбаридан туриб, камбағалликка қарши кураш ташаббусини илгари сурдилар. Шундай пайтда бу воқеа бўлиб турса, раҳбарнинг оиласида шундай муҳит бўлса, мутлақо тушунарсиз ҳолатдир.

Шаҳар ҳокими қандай инсон бўлиши керак? Раҳбарга кўп нарса боғлиқлигини ҳаёт ҳақиқати тасдиқлайди. Ҳоким шу ҳудуднинг отаси.  

Мен Усмон Раҳимовнинг ҳокимлик фаолияти мутлақо қониқарсиз, у ишламади, демоқчи эмасман. Бу ўринда гап раҳбарнинг ҳар жиҳатдан эл-юртга ўрнак бўла олиши ҳақида кетаяпти. Бинобарин, донишманд халқимиз раҳбарнинг, унинг оиласининг камтарлик фазилатига қараб баҳо беради" - деди вилоят ҳокими.

Рустам Холматов Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига Ҳамдамов Қобил Муротқулович  номзодини тавсия этди.

Oлмалиқ шаҳрига Хамдамов Қобил Муроткулович ҳоким этиб тайинланди.

Қобил Хамдамов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал TikTok'да юқори тезликда машина бошқарганини реклама қилган Олмалиқ ҳокимининг ўғлига чора кўрилган эди. Шунингдек, ҳокимнинг ўғли ўртоқлари билан 56 ёшли эркак ва унинг ўғлини калтаклагани ҳам хабар қилинган.

Мавзуга доир:

Олмалиқ шаҳар ҳокими ўғли билан боғлиқ воқеаларга изоҳ берди (видео)

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1