1

Энг кўп талофат кўрган Сардобанинг “Дўстлик” маҳалласи бугун қандай қиёфада? Президент янги мавзедаги хонадонларда бўлди (фотосаёҳат)

ЖАМИЯТ 13.10.2020, 19:17
Энг кўп талофат кўрган Сардобанинг “Дўстлик” маҳалласи бугун қандай қиёфада? Президент янги мавзедаги хонадонларда бўлди (фотосаёҳат)

Президент Шавкат Мирзиёев омбордан сув тошиши натижасида энг кўп талофат кўрган Сардоба туманига ташриф буюрди. 

Дастлаб “Сардоба Оқсарой текстиль” корхонасида бўлиб, бу ерда фаолият бошлаган хотин-қизларни янги уй ва иш жойлари билан табриклади.

- Фожиа юз берган кунлари баъзи одамларда эртанги кунга ишонч йўқолиб қолган эди. Бугун сизларнинг кўзингизда ишонч учқунларини кўриб турганимдан хурсандман. Аёллар ишласа, кайфияти яхши бўлади. Аёлнинг кайфияти яхши бўлса, фарзандларининг кайфияти, тарбияси яхши бўлади, оилада, жамиятда муҳит ўзгаради. Шунинг учун хотин-қизларга иш ўринларини кўпайтиришга ҳаракат қиляпмиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Хабарингиз бор, давлат раҳбари 15 май куни Сардоба туманида бўлганида “Дўстлик” маҳалласида янги уйлар қурилишига тамал тоши қўйган эди. Қисқа вақтда бу ерда 1 минг 480 хонадонли 37 та турар жой қуриб битказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев бу галги ташрифи чоғида мазкур замонавий мавзени кўздан кечирди.

Уйлар беш қаватли бўлиб, икки ва уч хонали квартиралардан иборат. Турар жойларни қуришда энг энергиятежамкор материаллардан фойдаланилган. Янги мавзеда барча коммуникация тармоқлари мавжуд. Маҳалла гузари, болалар майдончалари қурилиб, ҳудуд ободонлаштирилган.

Хонадонлар тайёр ҳолда, тошқиндан жабрланган оилаларга бепул топширилади. Олдин мазкур маҳаллада яшаган Бахтиёр ва Қимматхон Мирзаевлар оиласига ҳам уч хонали квартира ажратилган. 

Президент ушбу хонадонга кириб, шароитларни кўздан кечирди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1