Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Орифжон Ариповнинг ССВ Матбуот хизматига маълум қилишича, инфекция ва медикаментоз даво воситалари организм ҳолатига негатив таьсир ҳам кўрсатиши мумкин.
COVID-19 касаллигидан тузалган инсонларда касалликка хос умумий ўзгаришлардан ташқари ҳар бир бемор организмида индивидуал шикастланишлар ҳам кузатилиши аниқланган. Шу сабабли беморлар саломатлигини эътибор билан кузатилиши лозим.
Лаборатор таҳлиллар инсон организмидаги аъзоларнинг касалликдан кейинги функционал ҳолатини баҳолаш ва асоратларни аниқлашга ёрдам беради. COVID-19 касаллигидан тузалган беморларда асосан кўпроқ шикастланадиган 3 та тизимга эътибор қаратиш керак: ўпка, буйрак ва бош мия фаолияти.
Агар беморда икки ойдан кўп давом этаётган ҳансираш белгилари бўлса ва динамик кузатувда камаймаса, кардиолог маслаҳати ва юрак УТТ текшируви ҳам ўтказилиши лозим бўлади.
Таҳлиллардан умумий қон таҳлили – энг тез, оддий ва информатив текширув усулидир. Бу текширувда аввало аллергик компонентни намоён қилувчи эозинофиллар аниқланишига эътибор берилади. Шу билан бирга, организмдаги яллиғланиш жараёнининг ҳолати (лейкоцит, лимфоцит, ЭЧТ) ва кўп учрайдиган асоратлардан бўлган камқонлик ҳам баҳоланади.
Даволаш пайтида кўп ва узоқ вақт давомида антибактериал терапия қабул қилган беморларда эса учрайдиган асоратлардан бири – бу псевдомембраноз колитдир. Бу асорат беморларда сабабсиз ич кетиш, қориндаги давом этувчи оғриқлар билан кузатилади. Бу ҳолатларда беморни чуқурроқ текшириш, тор мутахассис маслаҳати зарурияти туғилади.
Яллиғланиш белгилари:
Қон ивиш тизими:
Юрак ҳолати:
Жигар ҳолати:
Буйрак ҳолати:
Аутоиммун жараёнларни ўз вақтида аниқлаш:
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида аҳолининг кенг қатламлари ва ҳар бир хонадонда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатларга қарши курашиш, тиббий маданиятни ривожлантириш, жисмоний тарбия, спорт ва тўғри овқатланишни фаол тарғиб қилиш ва уларга амал қилиш лозим.