АсосийJamiyat

Чет элда қайд этилган фарзандларга «суюнчи» пулини олиш осонлаштирилди

'Чет элда қайд этилган фарзандларга «суюнчи» пулини олиш осонлаштирилди'ning rasmi

Ўзбекистон фуқаролари туғилиши чет элда қайд этилган фарзандларига «суюнчи» пулини олиш учун ФҲДЁ бўлимига белгиланган тартибда апостил қўйилган ёки легализация қилинган гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этишлари кифоя. Бу ҳақда ДХА ахборот хизмати маълум қилди..

ФҲДЁ бўлими тегишли маълумотларни электрон тизим орқали Пенсия жамғармасига юборади. Фуқаролар эса, тўғридан-тўғри Халқ банкига мурожаат қилиб, саноқли дақиқаларда «суюнчи пули»ни олиб кетишлари мумкин.

Бу каби ҳуқуқий хизмат вафот этганлиги чет элда қайд қилинган Ўзбекистон фуқароларига дафн пулини олиш учун ҳам жорий этилди.

    Бошқа янгиликлар