АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтликларни хавотирга солаётган Анҳор устидан ўтган пиёдалар кўприги ҳақида расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Наврўз боғидаги Анҳор устидан ўтувчи пиёдалар кўпригининг...

'Пойтахтликларни хавотирга солаётган Анҳор устидан ўтган пиёдалар кўприги ҳақида расмий маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Наврўз боғидаги Анҳор устидан ўтувчи пиёдалар кўпригининг  фотосуратлари  тарқатилмоқда ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар унинг ҳолатидан хавотирланиб изоҳлар қолдиришмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" мутахассисилари  ташвишланишнга умуман хожати йўқ, деб ишонтирмоқдалар.

Сабаби, қурувчилар томонидан мазкур кўприк таянч пойдеворлари конструкциясига диаметри 1500 мм. бўлган, ҳамда 41 метр чуқурликка ботирилган, бурғилаб-қоқилувчи темирбетон қозиқлар қоқилганлигини айтмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, қўлланилган қурилиш технологиясига мувофиқ, таянчларни баландлик бўйича жойлаштиришда каналдаги энг баланд сув сатҳи эътиборга олинган. Бунда бурғилаб-қоқилувчи қозиқнинг арматураланган қобиғи ҳам мавжуд бўлиб, у таянчнинг юк кўтарувчанлик қобилиятига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди. 

"-- У фақат меъморий-эстетик кўриниш бериш учунгина мўлжалланган. Мазкур қобиқ сувнинг энг паст сатҳидан келиб чиқиб бажарилган. Бироқ фототасвирдан кўриниб турибдики, сув сатҳи ўзининг лойиҳада кўзда тутилган минимал сатҳидан ҳам пастроқ тушган, оқибатда сирти нотекис, бетон устунининг танаси очилиб қолган. Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда, таъкидлаш мумкинки, мазкур пиёдалар кўприги ҳеч қандай хавф-хатар туғдирмайди, фойдаланиш учун яроқли ҳолатда", дейилади муносабатда.
 


 

    Бошқа янгиликлар