2020 йил 13 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 738 (+96) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 80 нафари Тошкент вилоятида,
- 8 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
- Тошкент шаҳрида 162 нафар,
- Тошкент вилоятида 81 нафар,
- Наманган вилоятида 13 нафар,
- Андижон вилоятида 13 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
- Сирдарё вилоятида 10 нафар,
- Жиззах вилоятида 9 нафар,
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
- Самарқанд вилоятида 13 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
- Навоий вилоятида 7 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 58 763 (+336) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2464 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






