12 октябрь куни Риштон туманида И.У. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Пастки-Бешкапа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, тиркама автомашинага уланган жойидан чиқиб, йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатда, тиркамада бўлган йўловчи М.С. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, тиркамада бўлган Х.Р. тан жароҳати олиб билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






