АсосийSalomatlik

Атрофимиздаги нарсаларда коронавирус қанча вақт яшайди?

'Атрофимиздаги нарсаларда коронавирус қанча вақт яшайди?'ning rasmi

Aвстралиялик вирусологлар коронавируснинг турли иссиқлик даражаларида сиртларда қанча вақтгача яшашга яроқлилигини аниқлашди.  Бу ҳақда doridarmon канали маълум қилди.

Олимларнинг фикрига кўра, улар ўзларининг тажрибаларида ультрабинафша нурланишининг таъсирини истисно қилиш учун турли хил сиртлардан фойдаланган ва тўлиқ қоронғуликда синовлар ўтказган.

Aниқланишича, Цельсий бўйича 20 даража ҳароратда коронавирус шиша, зангламайдиган пўлат, винил, полимер банкноталарда 28 кунгача яшовчан бўлиб қолади. Пахта матосида вирус 5,5 кун давомида 90%, қоғоз банкнотларда эса 9 кун ҳаётийлигини сақлаб қолди.

Цельсий бўйича 30 даража ҳароратда у чанг ютмайдиган сиртларда 7 кун, пахта ва винилда 3 кун, қоғоз пулларда 5 кун яшади. Ва 40 даража Цельсийда вирус бир кундан камроқ вақт ичида барча сиртларда 99% ҳаётийлигини йўқотди.

 

    Бошқа янгиликлар