Uzbekistan Airways компанияси Ҳиндистондан келадиган чартер рейс вақтини маълум қилди.
" 27-октябрда Тошкент - Дели - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширишни режалаштирди (маҳаллий вақт кўрсатилган):
- Тошкент - Дели
- Тошкентдан кетиш вақти - 14:00, Дели қўниш вақти -17:30
- Дели - Тошкент
- Дели кетиш вақти - 19:00, Тошкентга қўниш вақти - 21:30.
Aвиачипталарни авиакомпаниянинг филиалида ва ташувларини сотиш агентликлари офисларидан сотиб олиш мумкин" дейилади хабарда.






