1

Коронавирус эшитиш қобилияти узоқ муддатга йўқолишига олиб келиши мумкин

САЛОМАТЛИК 15.10.2020, 10:41
Коронавирус эшитиш қобилияти узоқ муддатга йўқолишига олиб келиши мумкин

Коронавирус билан касалланган британиялик 45 ёшли эркак эшитиш қобилиятини тўлиқ йўқотди. Шифокорларнинг фикрига кўра, бу амалиётдаги биринчи ҳолат.

Қулоқда шовқин кўтарилиши огоҳлантирувчи белгидир

Астмадан азият чекувчи бемор Лондон касалхоналаридан бирига Covid-19 аломатлари билан олиб борилди ва нафас олишда қийинчиликлар туфайли реанимацияга ётқизилди.

Синовлар вирус ташхисини тасдиқлади ва бемор сунъий нафас олиш мосламасига уланди. Унга бир неча дорилар буюрилган, шунингдек, қон қуйилган. Сўнгра у тузала бошлаган ва 30 кундан кейин сунъий нафас олдириш аппаратидан узилган.  

 Бироқ, реанимациядан чиққанидан бир ҳафта ўтгач, бемор қулоқларида шовқин ҳис қила бошлайди, кейинчалик чап қулоғи эшитмай қолади.

 Эшитиш қобилияти йўқолиши — ё асаб ё ўрта қулоқ ёхуд иккисининг ҳам шикастланиши натижасидир. Шифокорлар бу каби шикастланишнинг ягона эҳтимолий сабаби Covid-19 эканини таъкидлашмоқда.

Стероид таблеткалари ва инъекцияларидан сўнг, эшитиш қобилияти қисман қайтган, аммо тўлиқ тикланишнинг иложи бўлмаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1