1

Департамент томонидан нашрдан чиқарилган “Давлат тилида иш юритиш” китоби барчага тавсия этилди

ЖАМИЯТ 15.10.2020, 11:50
Департамент томонидан нашрдан чиқарилган “Давлат тилида иш юритиш” китоби барчага тавсия этилди

Бугун Ўзбекистонда Президент раҳбарликлари остида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш, она тилимизнинг қадр-қимматини жойига қўйиш борасида тарихий ишлар амалга оширилмоқда.

 Aйниқса, Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 23-сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясининг  75-сессиясида ўзбек тилида сўзлаган нутқи бу борадаги саъй-ҳаракатларга кенг йўл очиб, ўзбек тилининг нафақат республикамиздаги, балки жаҳондаги нуфузини янада мустаҳкамлади.

Бу йил илк маротаба республикамизда 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 13 октябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Aкадемиясида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журналлари бош муҳаррири, таниқли шоир Сирожиддин Рауф, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Бобур Бобомурод, ФВВ Бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Aзамат Суюнов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳодир Валиев ҳамда Академия профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Учрашувда таниқли шоирлар она тилимизнинг ўзига хослиги, бугунги кунда давлат тилининг нуфузи ва мақомини ошириш борасидаги ислоҳотларга тўхталиб, ҳар бир ватан фарзанди ўз она тилини севиши, унинг қадр-қимматини жойига қўйишда фаол иштирок этиши зарурлигини таъкидладилар. Она тилини улуғловчи шеърларидан ўқиб бердилар.

Фавқулодда вазиятлар вазири маслаҳатчиси Баҳодир Валиев ўз сўзида ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва унинг жойлардаги вакиллари, яъни вазирлик, идораларда фаолият юритаётган давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилар томонидан идораларда давлат тилини ривожлантириш, давлат тилида иш юритишни ташкил қилиш ишларининг изчил давом еттирилаётганлигини айтиб ўтди. Ўз ўрнида, Департамент ва ҳамкор муассаса, ташкилотлар томонидан нашрдан чиқарилган “Давлат тилида иш юритиш” китобини барчага тавсия қилди.  

Тадбир сўнгида курсантлар ҳам сўз олиб, эл ардоғидаги шоирларнинг ижод намуналаридан ёд айтдилар, ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

 

 

Фарҳоджон ХОЖАЕВ,  

Ўзбекистон Республикаси  

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги  

Академияси ўқитувчиси, капитан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1