АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган аёлни юк машинаси босиб кетди (видео 18+)

Ижтимоий тармоқларда “Ман” юк автомашинаси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб,...

'Сурхондарёда белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган аёлни юк машинаси босиб кетди (видео 18+)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Ман” юк автомашинаси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироғида ҳаракатланган вақтида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига, белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган икки пиёдани босиб кетгани тасвирланган видеолар тарқалди. 

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича,  ушбу ҳодиса  12 октябрь куни соат 14:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-102 автомобиль йўлининг 1-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги “Ман” юк автомашинасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироғида ҳаракатланган вақтида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига, белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 1965 йилда туғилган Г.А.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда 55 ёшли Г.А. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айтилишича, ҳайдовчи Ж.Б. бир йил мобайнида икки маротаба қоидабузарлик содир этган.

 

 

    Бошқа янгиликлар