АсосийЖАМИЯТ

Бинонинг лойиҳа-смета ҳужжати йўқ ва инспекция рўйхатидан ўтмаган — Навоийда қурувчи устига қулаган бетон ҳодисаси ўрганилди

Куни кеча  ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида қурувчининг устига бетон...

'Бинонинг лойиҳа-смета ҳужжати йўқ ва инспекция рўйхатидан ўтмаган — Навоийда қурувчи устига қулаган бетон ҳодисаси ўрганилди'ning rasmi

Куни кеча  ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида қурувчининг устига бетон плитаси қулаб тушгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Қурилиш вазирлиги "Даракчи"га юз берган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

Навоий вилояти Кармана тумани “Деҳқон” МФЙ ҳудудида фуқаро Суҳроб Пўлатовга тегишли уй-жойдаги қайта реконструкция қилиб, ўзбошимчалик билан қурилаётган “Ошхона” биносидаги ишлар қурилиш меъёр ва қоидаларига мутлақо зид равишда амалга оширилган. Натижада эса бинодаги юк кўтарувчи ригель ўз оғирлиги, темир бетон плиталар ва чиқарилган бетон блоклар оғирлигини кўтара олмай синиб тушиши оқибатида мазкур фавқулодда ҳолат воқеа юзага келган.

Дастлабки ўрганишларда қўйидагилар аниқланди:

-Қурилаётган ошхона биносининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган (мавжуд эмас).

-Вилоят ҚСҲН инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган.

-Ошхона биносининг юк кўтарувчи конструкцияларининг лойиҳаси ва сарҳисоби йўқлиги, ригель ишчи арматуралари бетон устунларга қўшимча арматуралар билан бир-бирига боғланиши амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига зид равишда бажарилган. 

-Ора ёпма темир бетон плиталар антисейсмик камарлар бўйлама ва кўндаланг деворларнинг бутун периметри бўйлаб умуман бажарилмаган.

-1-қават ора ёпма темир бетон плиталар устига, 2- қават деворлари учун бетон блоклар (шлакоблок) оғирлиги ҳисобга олинмасдан жуда кўп миқдорда олиб чиқилиб тахланган. 

-Ўрта ўқдаги темир бетон ригельга қўлланилган қуйма бетоннинг амалдаги меъёрлар талабига мос келиши бўйича қурилиш синов лабаратория хулосаси олинмаган. (Қурилиш объектда  (монолит) қуйма қуйилган бетонларнинг 28 кунлик мустаҳкамлик муддатига етмасдан унга ташқи оғир юк қўйилган. ГОСТ 12730.1-78 ва ГОСТ 10180-2012талабларига амал қилинмаган.) Қўйилган темир бетон ригель остидаги ёғоч таянчлар бетон ўз мустаҳкамлигига етмасдан олиб ташланган. 

Маълумот учун: Ҳудуддаги ноқонуний қурилиш объектлари тўғрисида батафсил маълумотларни олиш тўғрисида қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимликларига жорий йилнинг 26 июнь 01-12/246-сонли юборилган хат жавобсиз қолган. 

 

ЭСЛАТМА: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги барчани қурилиш ишларини ўзбошимчалик билан амалга оширмасликка ҳамда техник ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишга чорлайди.              

    Бошқа янгиликлар